

"Бу фалокат. Жуда ёмон ўйнадик. Тўпни олиб қўя олмадик. Жуда кўплаб қўпол хатоларга йўл қўйдик. Тушунтириш жуда қийин. Агарда жамоа тўпни олиб қўя олмаётган бўлса, сенда муаммолар жуда кўплигидан дарак.
"Штутгарт" яхши ўйин намойиш қилди, биз эса жуда ва жуда ёмон ўйин кўрсатдик. "Штутгарт" яхши ўйнаб турган пайтда ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келгандик. Жуда аҳмоқона голлар ўтказиб юбордик. Жамоа тезда ўйинни ташлаб юборди", - деди Фавр.



