Фати қоладими? "Барселона" "Монако"нинг таклифини рад этди
13 июн 2025 14:09
Янгиликлар
Фати қоладими? "Барселона" "Монако"нинг таклифини рад этди
"Барселона" "Монако"нинг Ансу Фати бўйича илк таклифига рад жавобини берди.
Каталония клуби раҳбарияти футболчига бўлган ҳуқуқларнинг маълум фоизини сақлаб қолган ҳолда футболчини сотмоқчи бўлган, бироқ "Монако" унинг маошини тўлиқ қопламай, фақат ижара шартномасини таклиф қилган. Шартнома узайтирилгандан кейин Фатининг маоши йилига 13 950 000 еврони ташкил қилади.
"Барселона" Франция клуби таклифини рад этди, чунки у маош тўлаган ҳолда ўйинчиларни ижарага беришни истамайди.
"Барселона" бошқа футболчи билан шартномани бекор қилишни режалаштирмоқда – дарвозабон Марк-Андре тер Штеген амалдаги келишувга қарамай, 2028 йилнинг ёзига қадар жамоани тарк этиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар