UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  16 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  22 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  15 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  20 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3

Фарруҳ Иброҳимов: "Хоразм"да янги йилда яхши имконият бўлади, ўзим эса Суперлигага қайтишга тайёрман" Янгиликлар

Фарруҳ Иброҳимов: "Хоразм"да янги йилда яхши имконият бўлади, ўзим эса Суперлигага қайтишга тайёрман"

"Хоразм" жамоаси таркибида ўтган мавсумда бир нечта тажрибали футболчилар тўп тепди.

Улардан бири Фарруҳ Иброҳимов 2024 йилда жамоа сафида 27 та ўйинда майдонга тушди, Ўзбекистон кубогида 5 та учрашувда 1 та гол урди. Футболчи мавсум якунлари бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу йилги мавсум сиз учун қандай ўтди? Нимаси билан ёдда қолди? 

- Қайсидир маънода ўзим истаган натижага эриша олмадим. Мухлислар "Хоразм" жамоаси қайд этаётган натижаларга қарамай охиригача қўллаб-қувватлаб туришди. 

- "Хоразм" жамоасида мавсум ўртасида мураббий ўзгарди. Ҳаким Фузайлов қўл остида олдин ўйнагансиз. Мураббий ўзгариши натижада кўринмади. Нима етишмади?

- Ҳаким Фузайлов бош мураббий бўлганидан сўнг ўйин сифати ижобий томонга ўзгарди. Мухлисларбоп чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Афсуски, бу натижа учун камлик қилди. Кераксиз жойда йўқотилган очколар панд берди. Айрим вазиятларда совуққонлик етишмади. 

- Про лиганинг бу йилги формати қандай таассурот қолдирди?

- Жамоалар 4 тадан бир-бири билан ўзаро ўйинларда иштирок этди. Ҳар бир ўйин қизиқарли кечди. Яхши савиядаги учрашувлар кўпроқ бўлди.

- "Хоразм" янги мавсумда Суперлига учун кураша оладими?

- Кейинги мавсумда жамоада етарлича имконият бўлади деб ўйлайман. "Хоразм" мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қилади.

- Янги йилга режаларингиз қандай?

- Суперлигага қайтишга ёки ўзимни бошқа хориж чемпионатларида синаб кўришга тайёрман. Барчасини вақт кўрсатади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика