Фарҳод Соҳибжонов: "Бундай мухлислар қаршисида ютқазиш ярашмасди"

Iskandarov Abdulaziz
24 сен 2023
"Андижон" жамоаси Суперлиганинг 19-турида ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди (2:1).

Шиддатли ўтган водий дербисидан сўнг "бургутлар"нинг ярим ҳимоячиси Фарҳод Соҳибжонов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Ўйин қийин ўтишини, майдонда жанг бўлишини барча билар эди. Мухлислар ҳам охиригача қўллаб-қувватлашди. Боримизни бердик ва ғалаба қозондик. Бундай ишқибозлар қаршисида мағлубиятга учраш ярашмас эди. 

Танаффусда мураббийимиз барча нарсани унутишимизни ва мухлислар учун ўйнашимиз кераклигини таъкидлади. Ҳаракат қилдик, худо берди. 

Фикримча, "Навбаҳор" футболчиларида "Ал Ҳилол" билан ўйиндан сўнг бироз чарчоқ юзага келган. Охиригача кучлари етмади. Биз шу омиллардан фойдаланиб кетдик",- дейди Фарҳод Соҳибжонов.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia