Фарҳод Нишонов: "Қуръа ҳақида? "Шўртан" билан ўйнашни истамагандим"
04 мар 15:15
Янгиликлар
Фарҳод Нишонов: "Қуръа ҳақида? "Шўртан" билан ўйнашни истамагандим"
"Олимпик-MobiUz" чемпионатни Ғузорнинг "Шўртан" жамоасига қарши ўйин билан бошлаши аниқ бўлди. Биз бу борада "Олимпик-MobiUz" бош мураббийи Фарҳод Нишоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Жамоанинг ҳозирлиги қай даражада?
- Тайёргарлик режа асосида, кўзлаганимиздек давом этмоқда. Машғулотларни терма жамоалар базасида олиб боряпмиз. Об-ҳаво илиқлашгач, ўз базамиз — "Жар" стадионига кўчамиз. Айни пайтда ушбу аренани чемпионатга шай ҳолатга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Шароит ва имкониятларимиз талаб даражасида.
- Қишда бир қатор муҳим футболчилар билан хайрлашилди. Уларнинг ўрни қандай тўлдирилди?
Таркибда муайян ўзгаришлар юз берди. Қишки трансфер ойнасида бир қатор етакчи футболчиларимиз бошқа клубларга ўтди. Улар фаолиятида янги босқичга кўтарилди, шунинг учун йўлини тўсмадик, омад тиладик. Бу кетишлар жамоани заифлаштирди, деб ўйламайман. Аксинча, салоҳиятини ҳали тўлиқ намоён этмаган ижрочиларни жалб этдик. Ҳозир улар янги муҳитга мослашиб бормоқда ва ўзини ишончли ҳис қиляпти. Ички муҳит соғлом, жамоада ўзаро ишонч юқори.
- Янгича руҳда старт оладиган Про лигадан нималар кутяпсиз?
- 2026 йилги Про лига мавсуми қизиқ ва муросасиз кечиши кутилмоқда. Иштирок этаётган 14 клубнинг ҳар бири етарли имкониятга эга. "Пахтакор-Фарм", "Ғазалкент", "Металлург" каби жамоаларнинг қўшилиши рақобатни янада оширади. Айрим клублар таркибида легионерлар бор, бошқалари эса турли ёш тоифасидаги футболчиларга таянади.
- Мавсумни "Шўртан"га қарши бошлаш ҳақида...
- Қуръа масаласига тўхталсам, очиғи, "Шўртан"га қарши ўйинни истамагандим. Бу жамоа Про лигада энг тажрибали клублардан бири саналади. Ўтган мавсум Суперлигада иштирок этган. Таркибида малакали ижрочилар ва етарли легионерлар бор. Бироқ қуръа тақдири шу бўлди. Биз ҳар қандай рақибга қарши ўз услубимизда майдонга тушамиз. Жамоамга ишонаман — футболчилар имкониятларини намоён эта олади. Насиб этса, кўзланган мақсадга етамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар