

"Дастлабки йиғинимиз декабрь ойида бўлиб ўтди. 3 январдан иккинчи йиғин старт олди. 7 январь куни илк ўртоқлик учрашувини "Пахтакор" клубига қарши ўтказдик. Бу йиғинда 5-6та ўйинлар ўтказишни режалаштирганмиз. Таркибимизда 40 нафар футболчи бор. Уларнинг энг сараларини танлаб жамоамизда олиб қолмоқчимиз", - дейди Фарҳод Сафаров.



