

Маълумотларга қараганда, тажрибали ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуротов "Металлург"ни тарк этган. Эндиликда 28 ёшли футболчи фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради.
Маълумот ўрнида, ярим ҳимоячи ўтган мавсум бекободликлар сафида 22 та ўйинда майдонга тушган эди.
Олдинроқ "Металлург"ни Ихтиёр Тошпўлатов тарк этгани маълум бўлган эди.



