

"Олмалиқ" икки ўйин натижасига кўра "Ардус"ни мағлуб этди ва Ўзбекистон чемпионига айланди. Олмалиқликлар ўйинчиси Абдумавлонов 32 та голи билан мусобақа тўпурарига айланди.
"Кечаги илк ўйиндан иккинчи учрашувнинг фарқи бор. Иккинчи баҳсга тайёргарлик янада жиддий бўлди. Тайёргарлик қандай бўлса, учрашув ҳам шундай ўтади.
Мусобақа тўпурарига айландим. Бунинг учун жамоадошларимга раҳмат айтаман. Айнан улар туфайли ушбу муваффақиятга эришдим. Ушбу соврин бутун жамоаники" - дейди Фарҳод Абдумавлонов.



