

Шу тариқа, Рональд Куман жамоаси Еврокубокнинг дастлабки икки турида 6 та гол ўтказиб юбориб, умуман гол ура олмади.
Гуруҳ босқичи иштирокчилари ичида фақатгина "Мальмё" "Барселона"дан ёмонроқ натижа кўрсатиб турибди. Швед клуби ҳам иккита ўйинда мағлубиятга учраган ва гол ура олмасдан, 7 маротаба тўпни ўз дарвозасидан олиб чиққан.
"Барселона" 3-турда ўз майдонида Киевнинг "Динамо" жамоасини қабул қилади. "Мальмё" эса сафарда "Челси"га қарши ўйин ўтказади.



