Фантастик голларга муаллифлик қилган Райс Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди
11 апр 2025 15:19
Янгиликлар
Фантастик голларга муаллифлик қилган Райс Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди
Деклан Райс Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган "Арсенал" ва "Реал" ўртасидаги биринчи ўйинда "канонирлар"нинг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйин қаҳрамони бўлди. У иккита жарима зарбасини қойилмақом амалга ошириб, иккита гол урди.

Райс "Реал"га қарши ўйинда тўғридан-тўғри жарима зарбаси орқали фаолиятидаги биринчи голини (ва бирданига иккита) урди. Бундан ташқари, англиялик футболчи ЕЧЛ плей-офф босқичи тарихида бир учрашувда жарима зарбасидан иккита тўп киритган илк футболчига айланди.
УЕФА томонидан ўтказилган сўровномада ғалаба қозонган Райс Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Канонир" сўровномада ПСЖ аъзоси Хвича Кварацхелия, "Интер" аъзоси Алессандро Бастони ва "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовскини ортда қолдирди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар