

Бўлажак рақибимизнинг ўз майдонида сўнгги икки йилдаги натижаларини ўрганиб чиқдик. Эътиборлиси Фаластин 2017 йил бошидан буён ҳозирга қадар Фаластин ҳудудида 5та ўйин ўтказган холос. Ал-Рам ва Хеврон шаҳарларидаги стадионлар сунъий қопламали майдонлар ҳисобланади.
Балки шу боис бўлса керак Фаластин ўз уйида унча мунча жамоага ютқазмай келмоқда. 2017 йил ёзида Осиё Кубоги-2019 саралаши доирасида Уммон Ал-Рамда мағлуб этилган. Бутан ва Мальдив ороллари каби кучсиз терма жамоалар эса йирик ҳисобларда таслим этилган.
Ўтган йил август ойида ўртоқлик учрашувида Ироққа имконият бой берилган - 0:3.
2018 йил Покистон билан ўртоқлик ўйинида 2:1 ҳисобида мағлуб этилган.
Ўйин | Сана | Ўйин мақоми | Шаҳар, стадион |
Фаластин – Уммон 2:1 | 13.06.2017 | ОК-2019 саралаши | Ал-Рам, “Файсал Ал Ҳуссайни” |
Фаластин – Бутан 10:0 | 10.10.2017 | ОК-2019 саралаши | Хеврон, “Дора Халқаро” |
Фаластин – Мальдив ор. 8:1 | 14.11.2017 | ОК-2019 саралаши | Ал-Рам, “Файсал Ал Ҳуссайни” |
Фаластин – Ироқ 0:3 | 04.08.2018 | Ўртоқлик | Ал-Рам, “Файсал Ал Ҳуссайни” |
Фаластин – Покистон 2:1 | 16.11.2018 | Ўртоқлик | Ал-Рам, “Файсал Ал Ҳуссайни” |




