UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  17 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1

Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди Янгиликлар

Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди

Бугун Суперлиганинг 7-тур учрашувларига старт берилади.

Термизда "Машъал" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтса, Жиззахда "Сўғдиёна" - "Андижон", Қўқонда "Қўқон-1912" - "Хоразм" қарама-қаршилиги гувоҳига айланамиз. Мазкур учрашувлар олдидан айрим маълумотлар билан ўртоқлашишни лозим топдик. 

- "Қўқон-1912" ва "Хоразм" Суперлигада 25 йилдан сўнг тўқнаш келади. Жамоалар сўнгги бор 2000 йилги мавсумда ўзаро учрашган бўлиб унда меҳмонларнинг қўли баланд келган (2:0). Майдон эгалари охирги мартта рақибини ўз майдонида 1998 йил енгган (3:1). 

"Темирйўлчи" - "Қўқон-1912" 3:1

08.06.1998. 13-тур

Голлар: Муҳиддин Абдувалиев, Дилшод Мавлонов, Сергей Ни - Қувват Тўреев


- Баҳром Ҳайдаров шогирдлари жорий мавсумда уйда мағлуб бўлмаяпти, 3 та ўйин, 2 дуранг, 1 ғалаба. 

"Қўқон-1912" - "Андижон" 1:1

"Қўқон-1912" - "Шўртан" 0:0

"Қўқон-1912" - "Бухоро" 1:0

- "Сўғдиёна" 4 йилдан буён Жиззахда "Андижон"ни мағлуб этишни уддасидан чиқа олаётгани йўқ. "Бўрилар" охирги мартта 2021 йилги мавсумда "бургутлар" устидан зафар қучган. 

"Сўғдиёна" - "Андижон" 4:1

Голлар: Жавоҳир Қаҳрамонов 14, Мартин Боаке (автогол) 44, Шоҳруз Норхонов 53, Саҳоб Рашидов 90+2, Иззатилла Абдулҳақов 90+3


- Гарчи ўйиндаги мезбон мақоми "Машъал"га тегишли бўлсада, бугунги баҳсга Термиз мезбонлик қилади. "Машъал" эса ўз тарихида Суперлига доирасида Термизда "Сурхон"ни мағлубиятга учратмаган. 7 та учрашувнинг 4 тасида дуранг қайд этилган бўлса, 3 та ўйинда майдон эгаларининг қўли баланд келган. 

27.11.2021. "Сурхон" - "Машъал" 1:0

15.06.2020. "Сурхон" - "Машъал" 2:2

12.09.2004. "Сурхон" - "Машъал" 3:1

03.06.2003. "Сурхон" - "Машъал" 1:1

21.09.2002. "Сурхон" - "Машъал" 2:2

27.05.1996. "Сурхон" - "Машъал" 0:0

27.05.1995. "Сурхон" - "Машъал" 4:2

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика