ФАКТ! "Қизилқум" жорий мавсум ўз майдонида бир маротаба ғалаба қозонган

Aslanov Jasurbek
26 июн 2021
Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси бугун Суперлиганинг 11-турида ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Ушбу баҳс мезбонлар учун уйдаги еттинчиси ҳисобланади.  "Қизилқум" ўз майдонида ўтган сўнгги бешта учрашувда ғалаба қозона олмаган. Умуман Ҳамид Актамов шогирдлари фақат 1-турда "Андижон"ни мағлубиятга учрата олишган. 

"Қизилқум"нинг жорий йилда уйдаги натижаларига эътибор қаратамиз. 

1-тур.  "Қизилқум" - "Андижон" 1-0

3-тур. "Қизилқум"  -  "Сўғдиёна" 1-1

5-тур. "Қизилқум"  -  "Насаф" 1-2

7-тур. "Қизилқум"  -  "Навбаҳор" 1-1

9-тур. "Қизилқум"  - "Пахтакор" 0-1

10-тур. "Қизилқум"  -  "Сурхон" 1-1

Бугун мезбонлар бешта ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам бера оладими?


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia