ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди
25 апр 2024 11:15
Янгиликлар
ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди
Кеча Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича Осиё кубогининг барча ярим финалчилари аниқланди.
Мундиал мезбони ҳисобланган Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда Вьетнам устидан иродали тарзда ғалаба қозонди. Шу тариқа вакилларимиз кетма-кет бешинчи маротаба Осиё кубогида ярим финал йўлланмасига эга чиқди. "Оқ бўрилар" сўнгги маротаба 2012 йил БАА мезбонлик қилган мусобақанинг чорак финалидан ортга қайтганди. Ўшанда ярим финал йўлида Эронга мағлубиятга учрашган (3:6). Терма жамоамиз аввалги 4 та қитъа турнирида 3 бор бронза, 1 маротаба кумуш медалларини қўлга киритган.
Маълумот учун, ҳамюртларимиз финал чиптаси учун эртага Эрон билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар
00:20
Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир" 9
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар