

Икки жамоа шу кунга қадар Суперлига доирасида 27 бор куч синашишган. Статистикада ғалабалар сони тенг эканлигини билиш қийин эмас. "Локомотив", "Динамо" 12тадан ютуқни ўзиники қилган. 3та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Сўнгги 3та учрашувнинг 2тасида самарқандиклар рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган.
Биринчи даврадаги ўйин натижаси
"Динамо" - "Локомотив" 3:1
Голлар: Михайло Йованович, Саҳоб Рашидов, Фахриддин Алимов - Муҳаммданас Ҳасанов


