Фабрицио Романо. «Арсенал» Жоау Канселуга жиддий қизиқмоқда

Alisher
5 июн 2023
«Арсенал» «Манчестер Сити» ҳимоячиси Жоау Канселуни сотиб олмоқчи.

Бу ҳақида таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди. Португалиялик футболчининг трансфер нархи - 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Канселу ушбу мавсумнинг биринчи қисмида "шаҳарликлар" таркибида 17 ўйинда 2 гол ва 1 ассист қайд этган бўлса, Мюнхенда ижара асосида ҳаракат қилган футболчи 15 ўйинда 1 гол ва 4 ассист муаллифи бўлди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com