Фабио Каннаваро Польша терма жамоасини бошқариши мумкин

Alisher
13 июн 2022
Италия терма жамоаси ва "Ювентус" собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро Польша футбол иттифоқи билан унинг миллий жамоа бош мураббийига айланиши борасида музокаралар олиб бормоқда.

Айни дамда полякларни Чеслав Михневич бошқармоқда ва унинг шартномаси шу ёзда якунига етади.

Польша термаси Миллатлар Лигасининг 4-гуруҳида 4 очко жамғарган ва пешқадам Нидерландиядан 3 очко ортган қолган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди.


AlisherМуаллиф
Манба: UA-Футбол