Фабио Гроссо эсингиздами? Энди у А Серияни тарк этган клубни бошқаради

Aslanov Jasurbek
3 июн 2024
Фабио Гроссо энди B Серия клуби бош мураббийи.

"Сассуоло" ЖЧ-2006 ғолиби энди жамоа бош мураббийи эканлигини эълон қилди. Ҳозирча битим муддати маълум эмас.

Гроссонинг сўнгги мавсумдаги иш жойи "Лион" бўлган. У 2023 йилнинг сентябридан ноябргача (2,5 ой) "Лион"ни бошқарган эди.

"Сассуоло" жорий мавсум якунига кўра А Серияни тарк этди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sassuolocalcio.it