Фабиньонинг “Ал Иттиҳод”га трансфери кучуклар сабабли бекор бўлиши мумкин

Alisher
24 июл 2023
“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Фабиньонинг “Ал Иттиҳод”га ўтиши бекор бўлиши мумкин деб хабар беради Марcа.

Манбага кўра, трансфернинг бузилишига итлар сабаб бўлиши мумкин. Сабаби Саудия қонунларида мамлакатга француз зотига мансуб бульдогларни олиб кириш тақиқланади. Ярим ҳимоячида эса бундай итлардан иккитаси бор. Мамлакат уларни хавфли ва тажовузкор деб ҳисоблайди. 

"Ал-Иттиҳод" Фабиньонинг икки уй ҳайвонлари билан келишига рози бўлишни сўраб ҳукуматга мурожаат қилган.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com