FA Реднаппнинг футболчилар ўз ўйинига пул тикиши ҳақидаги сўзларини ўрганиб чиқади

Aslanov Jasurbek
1 окт 2016
Англия футбол ассоциацияси мамлакат терма жамоаси собиқ устози Гарри Реднаппнинг яширин камера суратга олган гаплари борасида текширув ўтказади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, у бошқарган клублардан бирида футболчилар ўз ўйинларига пул тиккан.

FA тўлиқ суҳбатни кутмоқда ва келаси ҳафтада Англия полицияси билан учрашишни режалаштирмоқда.

Англия футбол ассоциациялари қоидаларида футболчилар ўзи иштирок этадиган ўйинларга пул тикмаслиги белгилаб қўйилган. Агар мураббийлар бундан хабар топишса, FAга мурожаат қилишлари шартлиги кўрсатилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports