UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  1 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  2 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  9 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  11 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  8 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  12

"Эйбар"га қарши баҳс олдидан "Барселона" устози матбуот-анжуманида иштирок этди Янгиликлар

"Эйбар"га қарши баҳс олдидан "Барселона" устози матбуот-анжуманида иштирок этди

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Эйбар"га қарши ЛаЛиганинг 24-тур учрашуви олдидан матбуот-анжуманида иштирок этди.

"Эйбар" футболчилари мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаради ва айни дамда улар жуда яхши формада. Улар ўйинда устунлик қилишга қодир ва ушбу баҳс биз учун жуда қийин кечиши мумкин.

Биз ҳали ҳеч нарса ютмадик. "Хетафе"га қарши ўйин (0:0) ҳали ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Олдинда кўплаб ўйинлар бор.

"Ҳозир сешанба куни бўладиган "Челси"га қарши баҳс ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Фақат эртанги ўйин борасида бош қотиряпмиз.

"Реал" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинни кўрдим. Менимча ҳали ғолиб аниқланмади.

Бир ҳафта дам олдик? Биз бу ҳафтага муҳтож эдик, айниқса рухий жиҳатдан.

Коутиньо ва Дембеле? Агар улар вазиятни ўзгартира олишса, биз уларни тўхтатмаймиз. Аммо доимо улар фойдасига қарор қабул қилишимиз керак.

"Эйбар" бизга катта босим ўтказади. Хуштак чалиниши билан бор эътиборимизни шу баҳсга қаратишимиз лозим.

Пике эртанги ўйинга тайёр бўлади, у ўтган ҳафта майдонга тушишга тайёр эди. Вермален? Кутамиз, ҳозирча у тайёр эмас" - дейди Вальверде.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика