

Журналист Кристиан Фалькнинг хабарига кўра, "Байер" 21 ёшли ярим ҳимоячи учун 150 миллион евро олмоқчи.
Олдинроқ, футболчига "Бавария", "Манчестер Сити" ва "Реал" қизиқаётгани хабар қилинганди.
Вирц жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.



