Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

Mirjalol Normatov
25 фев 2022, 23:38
"Брага" вингери Рикарду Орта Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди.

27 ёшли футболчи "Шериф"га қарши жавоб ўйинида гол ва ассист қайд этди. Шу орқали у жамоасининг навбатдаги босқичга чиқишига катта ёрдам берди.

"Шериф" дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Жавоб ўйинида "Брага" ҳисобни тенглаштирди ва пенальтилар сериясида ғалабага эришди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/EuropaLeague