

Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз уйида Испаниянинг "Вильярреал" (0:0) жамоасини таслим эта олмади, "Манчестер Юнайтед" эса "Рома" (2:3)га мағлуб бўлди.
УЕФА эса ҳафта ўйинчиси бўлиш учун даъвогар футболчилар номини эълон қилди. Мухлислар Эдинсон Кавани, Брайан Кристанте, Рауль Альбиоль ва Пабло Маридан бирини энг яхши деб топишади.
Европа Лигаси финали "Вильярреал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин 26 май куни Польшадаги Гданьск шаҳрида бўлиб ўтади.




