Европа Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланди: "Барселона" "Манчестер Юнайтед" билан рўбарў келади

Sherzod Nurmatov
7 ноя 2022, 17:22
Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Демак, қуйидаги жуфтликлар шаклланди:

"Барселона" – Манчестер Юнайтед"

"Ювентус" – "Нант"

"Спортинг" – "Мидтьюлланд"

"Шахтёр" – "Ренн"

"Аякс" – "Унион"

"Байер" – "Монако"

"Севилья" – ПСВ

"Ред Булл Зальцбург" – "Рома"


Қуръада 16 та клуб қатнашди: Европа Лигаси гуруҳ босқичида иккинчи ўринни эгаллаган саккизта жамоа, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллаган саккизта клуб эса сараланмаганлар қаторидан жой олди.

Сараланганлар: "Манчестер Юнайтед" (Англия), "Мидтьюлланд" (Дания), "Монако" (Франция), "Нант" (Франция), ПСВ (Нидерланидя), "Рома" (Италия), "Ренн" (Франция), "Унион" (Германия).

Сараланмаганлар: "Аякс” (Нидерландия), "Байер" (Германия), "Барселона" (Испания), "Ред Булл Зальцбург" (Австрия), "Севилья" (Испания), "Спортинг" (Португалия), "Шахтёр" (Украина), "Ювентус" (Италия).

Европа Лигаси плей-офф босқичида бир мамлакат жамоалари тўқнаш кела олмайди.

Жамоалар ҳар бир учрашувни уйда ва сафарда ўтказади. Сараланган жамоалар жавоб ўйинларини ўз уйларида ўтказишади.

Биринчи плей-офф ўйинлари 16 февралга белгиланган. Жавоб ўйинлари бир ҳафтадан кейин ўтказилади.

Плей-офф босқичи ғолиблари Европа Лигаси 1/8 финалига йўл олишади. Мағлубиятга учраганлар еврокубоклардан чиқиб кетишади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia