UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  2 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  0 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  4 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0

Европа Чемпионлар Лигаси: Эртага иккинчи тур ўйинлари бошланади Янгиликлар

Европа Чемпионлар Лигаси: Эртага иккинчи тур ўйинлари бошланади

"Барселона"нинг бўш ҳимояси, Моуриньонинг "Порту"га қайтиши, Касильяснинг рекорди ва Қозоғистонда ЕЧЛ. Ушбу ҳафта ЕЧЛда бўлиб ўтадиган эътиборга молик ўйинлар ва воқеликлар билан танишинг.

"Барселона" - "Байер", сешанба

Қийин аҳволда қолган "Барселона"


Каталонияликлар ушбу мавсумда 9 та ўйиндан 3 тасида ўз дарвозаларидан 4 тадан гол олиб чиқишди ва бор йўғи 2 та ўйинда ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолдилар. Умумий ҳисобда "Барса" 17 та гол ўтказиб юборди. "Биз ҳимоядаги ўйинни муҳокама қилдик бироқ, бунинг фойдаси бўлгани йўқ. Бу борада яна иш олиб боришимиз керак", деганди Луис Энрике мавсум бошланишидан олдин. Лекин, кўриб турганингиздек аҳвол ўша-ўша. Бир томонда эса Месси жароҳат олиб, икки ойга сафдан чиққан...


"Ювентус" - "Севилья", чоршанба

Ўзига кела олмаётган "Ювентус"


Ўтган йилги иккинчи финалчининг аҳволига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. Италиянинг амалдаги чемпионлари А Сериядаги 5 та ўйиндан сўнг бор йўғи 5 очко жамғара олганлар. Бир томондан "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалаба барчаси жойида эканлигини кўрсатиши мумкин. Лекин, бу турда туринликларга осон бўлмайди, рақиб - "Севилья".



"Порту" - "Челси", сешанба

Моуриньо "Порту"га қайтмоқда



"Порту"да машҳурликка эришган Жозе Моуриньо собиқ жамоасига меҳмон бўлиб боради. 2004/05 йилда "Челси" бош мураббийи сифатида "Драгао"га ташриф буюрган Жозе ўшанда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Касильяс рекордга яқин


"Порту" шарафини ҳимоя қилаётган испаниялик дарвозабон Икер Касильяс ЕЧЛда 151 та ўйинда майдонга тушган. Агар у "Челси"га қарши ўйинда майдонга тушадиган бўлса ЕЧЛда кўп майдонга тушиш бўйича Хавини ортда қолдиради ва янги рекорд соҳибига айланади.


"Мальмё" - "Реал", чоршанба

Раул ортидан қуваётган Роналду


"Реал" футболчиси Криштиану Роналдуга мадридликлар сафида гол киритиш бўйича Раулнинг 323 та голлик рекордини такрорлашига учта гол етишмаяпти. Олти мавсумда Раулни рекордини такрорлаш яхшигина муваффақият ҳисобланади.


"Бавария" - "Динамо" Загреб, сешанба

Мағлубиятга учрамаётган загребликлар "Бавария"га қарши


Загребнинг "Динамо"си ўзи иштирок этаётган турнирларда 45 та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаётган экан. Жамоа сўнгги маротаба ўтган йилнинг ноябрида "Астра"га Европа Лигаси доирасида мағлуб бўлган. Биринчи турда "Арсенал" мағлуб этилди. Бу сафарги рақиб эса жиддийроқ - "Бавария" ва ўйин Мюнхенда бўлиб ўтади.


"Астана" - "Галатасарой", чоршанба

Қозоғистонда илк маротаба Чемпионлар Лигаси

Чоршанба куни Қозоғистонда илк маротаба Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ ўйинлари бўлиб ўтади. Қўшниларимиз ўша куни Туркиянинг "Галатасарой" жамоасини меҳмон қиладилар. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, туркияликлар 2013 йилнинг мартидан бери сафарда бўлиб ўтган ЕЧЛ баҳсларида ғалаба қозонмаганлар.


УЕФА расмий сайти асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика