UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  9 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  10 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  1 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  2 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  5 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  7 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  46 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1

Евро-2024. Испания - Хорватия. Превью Янгиликлар

Евро-2024. Испания - Хорватия. Превью

Евро-2024 1-туридан ўрин олган Испания - Хорватия учрашувига оид маълумотлар билан танишинг.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Тўртинчи Европа чемпионлигини кўзлаган Испания ўтган йилги Миллатлар лигаси финалида пенальтилар сериясида мағлуб бўлган Хорватия билан Евро-2024'нинг очилиш ўйинида майдонга тушади. Финал босқичига тайёргарлик кўришда Луис де ла Фуэнте шогирдлари Андорра ва Шимолий Ирландияни мағлуб этишди, "Реал Сосьедад" форварди ушбу икки учрашувда тўртта гол уришга муваффақ бўлди.

Лука Модрич ўзининг бешинчи қитъа мусобақасида иштирок этишга тайёрланмоқда, аммо усиз ҳам Хорватияда кўплаб иқтидорли футболчилар етарлича, улар орасида Йошко Гвардиол ва "Манчестер Сити" аъзоси Матео Ковачич бор. Финал босқичига бир ҳафта қолганида хорватлар Португалияни мағлуб этишди, бу эса мухлислар ишончини янада оширди. Уч йил муқаддам испанлар ва хорватлар Евро-2020'нинг энг қизиқарли ўйинларидан бирини ўтказишган: испанлар 1/8 финалнинг қўшимча бўлимларида 5:3 ҳисобида зафар қучганди. Берлинда азалий рақиблар мухлисларга яна бир классикани туҳфа этишига шубҳа йўқ.

Тахминий таркиблар 

Испания: Симон; Карвахаль, ле Норман, Начо, Гримальдо; Мерино, Родри, Педри; Ямаль, Мората, Уильямс

Хорватия: Ливакович; Станишич, Шутало, Понграчич, Гвардиол; Модрич, Брозович, Ковачич; Майер, Будимир, Крамарич

Охирги натижалар

Испания

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): ҒҒДМҒҒ

Хорватия

Охирги натижалар: ҒҒҒДҒҒ

Экспертлар фикри

Испаниялик мухбир Грэм Хантер

Агар Ляпорт майдонга тушмаса, унинг тажрибаси, бўйи ва чап оёқда ўйнаш қобилиятини ҳисобга олсак, Испания учун йўқотиш ҳисобланади. Бироқ Начо яқинда "Реал Мадрид"ни сардор сифатида Чемпионлар лигаси шоҳсупасига олиб чиқди. Жамоа меҳмонхонасидаги ва машғулотдаги муҳит ажойиб — бу яхши белги. Албатта, Испания очилиш ўйинида ғалаба қозониши мумкин, аммо Хорватияга қарши ўтказилган олтита турнирнинг тўрттасида испанлар фақат ўйин сўнгида – 87, 89 ва 90-дақиқаларда гол уришди. Шунинг учун ғалаба нишонлашга шошилманг!

Хорватиялик мухбир Элвир Исламович

Хорватияликлар яқинда ўтказилган ўртоқлик учрашувида Португалия устидан қозонилган ғалаба билан биринчи турга аъло кайфиятда етиб келмоқда. Бу натижани бўрттириб бўлмайди, лекин Златко Далич шогирдлари ҳақиқатдан ҳам юқори сифатли футбол намойиш этишди. Футболчиларнинг фикрига кўра, улар испанларга қарши ўтган йилги Миллатлар лигаси финалидан кўра ёмонроқ ўйнашни истамайдилар, яъни дуранг натижа ҳам жамоа учун маъқул бўлади.

Мураббийлар фикри

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте: "Мен хорватиялик футболчиларнинг менталитетига қойил қоламан, бу миллий ғурур, бирдамлик, миллий терма жамоада ўйнаш истаги намунасидир. Асосий мақсад - курашиш ва ғалаба қозониш. Ишончим комилки, турнирда чемпионликка эришиш учун имконият бор, лекин ғолиблик учун курашадиган яхши жамоалар бисёр".

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич: "Биз энг қийин гуруҳга тушдик ва буни ҳамма билади. Турнирда яхши старт олиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати доирасида Марокаш билан ўшанда олган очкомиз кейинчалик жуда муҳим аҳамият касб этганди. Биз дурангга интилаётганимиз йўқ. Энг яхши жиҳатларимизни кўрсатишни ва ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз ва ғалаба учун майдонга тушамиз. Бунга эришиш қийин бўлади ва биздан кўп нарса талаб қилинади, лекин ҳар доимгидек, мен жамоамизга ишонаман".

Эслатиб ўтамиз, "B" гуруҳи 1-туридан ўрин олган учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика