

Бу ҳақда Sport Witness хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Араухонинг шартномасидаги товон пули 80 миллион еврони ташкил этишига қарамай, "Спортинг" ҳимоячини 50–60 миллион еврога сотиши мумкин. Бироқ "Манчестер Юнайтед" январь ойида кўрсатилган суммани таклиф қилмаслиги эҳтимоли ҳам мавжуд.
Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.



