UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Карикатура: Ван Нистелрой тен Хаг уддалай олмаган ишни эплади  0 12:55Аморим "Манчестер Юнайтед"га "Реал"дан икки футболчини олиб келмоқчи  0 12:37"Милан" бош мураббийсиз қолиши мумкин  0 12:15Суперлига. 23-турни ўтказиб юборадиган футболчи ва мураббийлар   0 11:50U-20 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум. Ўзбекистон 1-саватчада бўлади  6 11:29Дидье Дрогба: "Анри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  4 11:18"Насаф" таркибида кимлар олдин Ўзбекистон чемпиони бўлмаган?   8 10:46АПЛ грандлари Муcиалага қизиқиш билдирмоқда  1 10:02Хаби Алонсонинг келажаги маълум  6 09:20«Арсенал»га «Бавария» ҳужумчиси керак  4 08:39АПЛ. Ой футболчисига номзодлар маълум  4 08:07Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ўзгартириб юборган «Пахтакор» — «Андижон» учрашувидан ГАЛEРEЯ  1 07:41Суперлига. Бугун «Насаф» тарихий натижани қайд этиши мумкин  23 02:43А Серия. "Рома" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов 12 дақиқа ўйнади  3 02:24Сане АПЛга қайтиши мумкин  0

Евро-2020 билан эрта хайрлашган 7 юлдуз Янгиликлар

Евро-2020 билан эрта хайрлашган 7 юлдуз

Ҳатто Роналду ҳам Португалиянинг муваффақиятсизлигида танқид қилинмоқда.

Евро-2020 нимчорак финал учрашувлари якунига кўра бирданига 5 топ жамоа турнирни тарк этди: Нидерландия, Португалия, Хорватия, Франция ва Германия.
Бир қатор терма жамоалар мусобақа билан жамоавий тарзда хайрлашди. Аммо ишончларни оқлолмаган футболчилар ҳам етарлича. Европа чемпионатида умидларни пучга чиқарган 7 юлдуз ҳақида ҳикоя қиламиз.

Килиан Мбаппе (Франция)
Гап фақат амалга оширилмаган пенальтидагина эмас. Мбаппе бутун турнир давомида ўзига ўхшамади: мағрурлик билан ўйнаш, вазиятларни кўкка совуриш, ҳафсаласизлик билан ҳаракатланиш. Евродан олдин йирик нашрлар жамоанинг ички муҳити ҳақида салбий хабарлар ёзишганди. Унга кўра, жамоа аъзолари Мбаппени худбинликда айблашган. Килиан бу босимни енга олмаган кўринади. Футболчи бир ўзи жамоани чорак финалга олиб чиқиши мумкин эди, аммо ўхшамади. Ҳатто сўнгги амалга оширилмаган 11 метрликдан сўнг жамоа аъзоларидан бирортаси қўллаб-қувватлаш мақсадида унинг олдига келмади. Ўйинчи бир ўзи кийиниш ҳонасига кириб кетди. Жамоадаги ички муносабатнинг ижобий эмаслиги шу жойда билиниб қолди.




Гарет Бэйл (Уэльс)

Ҳар бир катта турнир олдидан ҳамма Гарет Бейлдан мўжиза кутади. Мухлислар унинг Евро-2016 мусобақасидаги феноменал ўйнини эслаб қолишган. Аммо ўша пайт Бейл Уэльс термаси билан параллел равишда ўсаётган эди. Бу сафарги чемпионатда ҳам жамоа гуруҳ босқичидан чиқишни уддалади, аммо бу кўпроқ Туркиянинг пассив ўйни сабаб — жамоа фақат турклар билан ўйинда ғалаба қозона олди. Ўша ўйинда Бейл иккита голга ассистентлик қилди — турнирдаги ягона фойдали ҳаракатлар. Аммо плей-оффда Дания Бейл ва жамоадаги бошқа футболчиларга умуман имкон бермади. Лекин 31 ёшли сардорнинг миллий жамоадан кетиш нияти йўқ. Бейл фаолиятини якунламоқчи эмас ва жамоа билан Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бормоқчи.




Мемфис Депай (Нидерландия)
"Барселона" ноодатий йўл тутди ва йирик трансфер ҳақидаги хабарни Евро давом этаётган паллада эълон қилиб юборди: Мемфис Депай 19 июнь куни расман Каталон клуби аъзоси сифатида таништирилди. Нидерландлар гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан босиб ўтишди. Депай 2 гол ва 1 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Чехияга қарши ўйиндаги қийин вазиятларда ҳамма унинг лидерлик сифатларидан умид қилган эди. Аммо де Лигт майдонни тарк этгач, у ҳам ҳудди бошқалар каби чўкиб қолди. Нидерландия нашрлари футболчини тинмай танқид остига олмоқда: кўпчиликнинг фикрича, бундай заиф ҳарактер билан Депай "Барселона"да ҳеч нарса қилолмайди.




Криштиану Роналду (Португалия)

Португалия муваффақиятсизлигининг асосий сабабчисини топиш унчалик қийин кечмади — айбдор яна Роналду. Аммо деярли ҳеч ким асосий урғуни майдонга қаратмади. Ваҳоланки, Роналдунинг ўйнида бир қанча камчиликлар бор эди — яна сардор ҳамманинг диққат марказида бўлишга ҳаракат қилди, асосий вазифани ҳеч ким билан бўлишмади. Эътирозларга Бельгияга қарши ўйиндан кейин КриРонинг сардорлик боғичини майса устига улоқтиргани, бироздан кейин эса уни тепгани сабаб бўлди. Бу мухлисларни ғазаблантирди. Роналду мағлубиятга асосий сабабчи эмас, у ҳудди аввалгидек юқори даражада ўйнади, аммо ҳар бир эпизодни бир ўзи ҳал қилишни хоҳлади. 5 карра "Олтин тўп" соҳиби индивидуал тарзда зўр ҳаракат қилган бўлиши мумкин, бироқ бу жамоа манфаатига ҳизмат қилмади.




Бруну Фернандеш (Португалия)
"Манчестер Юнайтед"нинг асосий юлдузи ва АПЛнинг энг яхши ўйинчиларидан бирининг қандай қилиб терма жамоа асосий таркибига киролмаганини тушуниш қийин. Евро-2020 турнирида у бирор марта тўлиқ ўйин ўтказмади, бирор фойдали ҳакарат амалга оширмади ва жуда ёмон ўйнади. Муаммо, балки, Роналдунинг соясида ўйнаш бўлгандир. Нима бўлганда ҳам Бруну мусобақа билан эрта хайрлашди. Аммо терма жамоа билан Қатарга бориш имконияти сақланиб турибди.




Томас Мюллер (Германия)
Терма жамоага чақирилиши ҳам қийинчиликлар остида содир бўлган ўйинчи ҳал қилувчи пайтда жамоаси жонига оро киролмади. Англияга қарши ўйинда Германия 1:0 ҳисобида ортда қолаётган вазиятда айнан Мюллер Пикфорд билан бирга-бир вазиятни кўкка совурди. Ана ўша пайт у мухлисларнинг асосий душманига айланди. Мухлислар айнан унга ғазабларини сочди. Аммо Томас ўйин тугаши биланоқ ҳаммадан узр сўраган, миллионлаб инсонларнинг ишончини поймол қилганини англаб етганди. Бироқ энг ачинарлиси, у ўз оёғига болта урди. Навбатдаги жамоа мураббийи энди уни жаҳон чемпионатига чақирмаслиги мумкин.




Антуан Гризманн (Франция)
Дешам қаттиқ ишонган яна бир футболчи. Гризманн аллақачон терма жамоа лидерига айланиши керак эди. Аммо бирин-кетин йирик мусобақалар ўтмоқда, у эса ҳали ҳамон одатий ўйинчи бўлиб қоляпти. Евро-2020 турнирида "Барселона" футболчиси бор-йўғи 1 дона гол урди, Швейцарияга қарши ўйинда эса ҳатто қўшимча дақиқаларгача ҳам ўйнамади. Дешам футболчининг ўйнидан қониқмади ва асосий ўйинчиларидан бирини алмаштирди. Агар Гризманн жаҳон чемпионатига боришни истаса, ўз устида ишлашга мажбур.




Абдуқаҳҳор Қосимов таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика