UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  0 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  3 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  8 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  3 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  18 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  13 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0

ЕВРО-2016. Голлар шоусида кучлар тенг ёхуд Венгрия - Португалия 3:3 Янгиликлар

ЕВРО-2016. Голлар шоусида кучлар тенг ёхуд Венгрия - Португалия 3:3

ЕВРО-2016 гуруҳ босқичи доирасидаги Венгрия - Португалия учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида ҳисоб очилди. Бурчак тўпидан сўнг Нани тўпни қайтарди, жарима майдони яқинида турган Золтан Гера тўпни ажойиб тарзда дарвозага жойлаб қўйди 1:0.

Биринчи бўлим охирида Криштиану Роналдунинг пасидан сўнг Нани жарима майдони ичига кириб бориб чап оёқда Кирай қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди - 1:1.

Иккинчи бўлим бошида Джуджак белгиланган жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли девордаги Андре Гомешга тегиб дарвозага кириб кетди - 2:1.

Орадан икки дақиқа ўтгач Ўнг қанотдан Жоау Мариу томонидан узатилган тўпни Роналду товони билан дарвозага йўллади - 2:2. Шедевр!

55-дақиқада Джуджак жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди, яна Джуджак тўпни эгаллаб чап оёғи билан кучли зарба йўллаб дублга эришди - 3:2.

Учрашувнинг 62-дақиқасида чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Роналду боши билан Кирай дарвозасига йўллади - 3:3.


Евро-2016. "F" гуруҳи, 3-тур.
ВЕНГРИЯ - ПОРТУГАЛИЯ 3:3
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
22 июнь. Лион. "Стад-де-Лион" стадиони.
Ҳакам - Мартин Аткинсон (Англия).

Голлар: Гера 18, - 1:0. Нани 41, - 1:1. Джуджак 47, - 2:1. Роналду 49, - 2:2. Джуджак 55, - 3:2. Роналду 62, - 3:3.

Венгрия - Габор Кирай, Михай Корхут, Роланд Юхас, Ричард Гузмич, Адам Лонг, Адам Пинтер, Золтан Геро, Акош Элек, Герге Ловренчич (Штибер, 81), Балаж Джуджак (с), Адам Салаи (Немет, 70)

Португалия - Руй Патрисиу, Элизеу, Рикарду Карвалью, Пепе, Виейринья, Жоау Мариу, Жоау Моутинью (Ренато Саншеш, 46), Вилльям Карвалью, Андре Гомеш (Куарежма, 61), Нани (Данило, 80), Криштиану Роналду (с)
 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика