Эвра: "Анри Жакада сардорлик боғичини кўриб телевизорни ўчириб қўйди"

Alisher
14 дек 2020
Франция терма жамоаси ва МЮ собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра "Арсенал" собиқ ҳужумчиси Тьерри Анрининг ярим ҳимоячи Гранит Жакага муносабати ҳақида гапирди.

"Бир воқеани эсламоқчиман. Бир марта Анрининг уйига меҳмонга борганимда, "Арсенал"ни ўйинини кўришни хоҳладик. Ушбу ўйинда Жака сардорлик боғичида майдонга тушди. Буни кўрган Тьерри телевизорни ўчириб қўйди.

Энди сиз "Арсенал" афсонасининг нима ўйлаётганини биласиз. "Бёрнли"га қарши ўйинда ҳам Жака ўз жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. Мухлислар бундан аллақачон чарчашган", - дейди француз.

Жака кеча қизил карточка олган ҳолда "Арсенал"ни қийин аҳволга қолдирди. Лондонликлар 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal