

“Севилья” футболчи билан уч йиллик битим имзолади, дея хабар бермоқда Испания клубининг расмий сайти. Ҳозирча трансфер нархи эълон қилингани йўқ. 2016 йили Банега “Севилья” жамоасини эркин агент сифатида тарк этган ва “Интер” клубига бориб қўшилган. 28 ёшли футболчи “Интер” сафида 33 учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 6 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 8та голли узатма оширган.



