Етти футболчи АПЛда ой ўйинчиси номига даъвогар
05 май 2017 16:50
Янгиликлар
Етти футболчи АПЛда ой ўйинчиси номига даъвогар
Англия Премьер-лигаси расмий сайти апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун етти даъвогар номини эълон қилди.
Даъвогарлар рўйхати билан танишинг: Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Эрик Байи («Манчестер Юнайтед»), Кристиан Бентеке («Кристал Пэлас»), Кристиан Эриксен, Сон Хын Мин, Ян Вертонген (ҳаммаси – «Тоттенхэм»), Эден Азар («Челси»).
Агуэро апрелда АПЛнинг 6 та учрашувида 5 та гол урди ва 1 та голли пас берди. Эрик Байи эса 7 та учрашувдан 6 тасида тўлиқ ўйнади.
Эден Азар "Челси" сафида 6 та учрашувда 4 та гол урди ва 1 та голли пас берди. "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Кристиан Бентеке 7 та учрашувда 5 та гол уриб, 1 та голли пас берди.
Сон Хён Мин "Тоттенхэм"нинг 6 та учрашувида 5 та гол урди ва 1 та голли пас берди, Кристиан Эриксен 2 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди, Ян Вертонген эса 6 та учрашувни тўлиқ ўтказди.
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар