Это'O: "Олтин тўп"ни Месси қўлга киритади, Неймар иккинчи, Роналду учинчи бўлади"
25 дек 2015 12:12
Янгиликлар
Это'O: "Олтин тўп"ни Месси қўлга киритади, Неймар иккинчи, Роналду учинчи бўлади"
"Антальяспор"нинг ўйновчи мураббийи Самуэль Это'O Неймар номига илиқ сўзлар айтди.
"Неймар катта потенциалга эга. Месси ва Роналдунинг гегемонлигидан сўнг у жаҳонда биринчи рақамли футболчига айланади. Неймарда иқтидор бор ва у доимо ўз устида ишлаши лозим. Иқтидорнинг ўзи муваффақиятни таъминлаб бера олмайди. "Олтин тўп" учун курашда Месси ғолиб бўлади, Неймар иккинчи, Роналду эса учинчи ўринни эгаллайди" - дейди Это'O.
Фикрлар