

2019 йилнинг апрель ойидан ҳозирги кунгача жамоани бошқариб келган Улуғбек Бакаев ўз лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига "Сурхон"да техник директор сифатида фаолят юритиб келган Ёрқин Назаров бош мураббий этиб тайинланди. Суперлиганинг сўнгги иккита учрашувида жамоани Ёрқин Назаров майдонга бошлаб тушади. Маълумот ўрнида, "Сўғдиёна" навбатдаги учрашувларни "Локомотив" ва "Қизилқум"га қарши ўтказади.
Жиззахликлар Улуғбек Бакаев бошқарувида ўтган мавсум Суперлигада кумуш медалларига эга чиқди ва ОФК кубогига йўлланма олди.



