Эшитдик-да! "Қизилқум"нинг бир қатор ходимлари янги шартнома тузишдан бош тортишмоқда

Narzulla Saydullayev
2 мар 2022
Хабарингиз бор, мавсумлар оралиғида “Қизилқум” футбол клуби ўз таркибини бир қатор етакчи футболчилари билан кучайтириб, янги мавсумда нияти жиддий эканлигини маълум қилганди.

Бизга маълум бўлишича, янги мавсум бошланишига бир неча кун қолган бўлишига қарамай жамоанинг бир қатор ходимлари клуб билан шартномаларни узайтиришмаган. Клубнинг янги раҳбарияти гарчи клуб молиявий жиҳатдан яхши ҳомийга эга бўлган бўлишига қарамай, ходимларга ўтган йилгидан ҳам камроқ маош таклиф этган. Бу эса кўпчилик ходимларнинг норозилигига сабаб бўлган ва улар жамоа билан шартнома тузишдан бош тортишган.

Жамоага янгидан қўшилган легионер футболчилар ва мураббийлар штаби яхшигина маблағ эвазига клуб шарафини ҳимоя қилишга бел боғлагани барчага маълум. Аммо бир неча йиллардан буён клубда фаолият юртиб келаётган мутахассисларга янги раҳбарият нима сабабдан бу тахлит шартнома таклиф қилаётгани бироз тушунарсиз бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” Суперлиганинг илк турини икки кундан сўнг - 4 март куни “Локомотив”га қарши ўтказади.







Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia