

Сайтимизга маълум бўлишича, “қалдирғочлар” қанотларни кучайтириш мақсадида Олег Зотеев ва Шуҳрат Муҳаммадиевни ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Championat.asia" инсайдери Шаҳбоз Беғамовнинг хабар беришича, музокаралар қизғин давом этмоқда.
33 ёшли Зотеев 2013-2014 йилларда “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган. У Суперлига жорий мавсумида 10 та ўйинда майдонга тушиб, битта сариқ олди.
33 ёшли Муҳаммадиев эса Ўзбекистон чемпионати ушбу мавсумида 11 та баҳсда қатнашди.



