

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, Асрор Алиқуловга эндиликда тажрибали мутахассислар Жамшид Саидов ва Тачмурод Агамуродовлар ҳам кўмаклашишади. Туркманистонлик мураббий селекция бўйича ёрдам берса, Жамшид Саидов жисмоний тайёргарликка масъул бўлади.
Агамуродов учун Навоий клуби бегона эмас. У 2020 йил маълум вақт жамоани бошқарган эди. Жамшид Саидов эса сўнгги йилларда "Локомотив" тизимида фаолият олиб борди.



