

24 ёшли футболчи "Пахтакор" таркибида охирги бор 3 май куни Суперлига 8-турида "Сурхон" билан (1:2) баҳсда майдонга тушганди. Шундан кейин у кетма-кет 4 ўйинда қайдномадан ўрин олмади.
Championat.asia сайти маълумотларига кўра, Максим Шацких қўл остидаги "Андижон" жамоаси Азмиддиновни ёзги трансфер ойнасида "Пахтакор"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланган. Агар томонлар ўзаро келиша олса, футболчи иккинчи даврани "Андижон" сафида ўтказади.




