UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  6 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   5 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  9 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  38

Эшитдик-да. "Пахтакор" ЦСКА, "Эвертон" ва "Монако"да ўйнаган футболчининг трансферидан воз кечди Янгиликлар

Эшитдик-да. "Пахтакор" ЦСКА, "Эвертон" ва "Монако"да ўйнаган футболчининг трансферидан воз кечди

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида ўз сафини бойитиш мақсадида бир қатор футболчиларни кўриб чиқмоқда.

Championat.asia сайтининг маълумотларига кўра, футбол агентлари ивуарлик ҳужумчи Ласина Траорени "Пахтакор" жамоасига таклиф қилишган. Бироқ якунда барчаси ўрганилган ҳолда унинг трансферини амалга оширмасликни лозим топишган. Бизга маълум бўлишича жамоа футболчининг номига эмас унинг сўнгги йиллардаги ўйинига ва ҳаракатларига кўпроқ эътибор қаратишни маъқул кўрган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Ласина Траоре футболчилик фаолияти давомида шу кунга қадар "Стад Абиджан", (Кот-д’Ивуар), ЧФР (Руминия), "Кубань", "Анжи" (Россия), "Монако" (Франция), "Эвертон" (Англия), ЦСКА (Россия), "Спортинг Хихон" (Испания), "Амьен" (Франция), "Уйпешт" (Венгрия), "Бандирмаспор" (Туркия) каби жамоаларда тўп тепган. Унинг сўнгги жамоаларидаги статистикаси эса ҳавас қиладиган даражада эмас. Ўзи ўйнаган сўнгги бешта жамоада умумий ҳисобда еттита гол урган.

Кот-д’Ивуар миллий терма жамоасида 2012-2015 йилларда 13та ўйин ўтказган ва 4та гол урган.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика