Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 терма жамоаси март ойида Миср ва АҚШга қарши ўйнайди

Iskandarov Abdulaziz
1 фев 2024
Ўзбекистон U-23 терма жамоасини олдинда муҳим мусобақалар кутмоқда.

Тимур Кападзе шогирдлари Париждаги олимпия ўйинларига йўлланма берадиган Осиё Кубогида иштирок этади. 15 апрелдан 3 майгача давом этадиган мусобақага Қатар мезбонлик қилади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси қитъа турнирига тайёргарлик доирасида март ойида Испанияда йиғин олиб боради. Ушбу йиғин доирасида вакилларимиз АҚШ ва Миср U-23 терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 

Маълумот учун, Миср ва АҚШ U-23 терма жамоалари Париждаги олимпиадага йўлланма олган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia