

Championat.asia сайти маълумотларига кўра, миллий терма жамоа 10 ноябрь куни БААга учиб кетади. Учрашувлар Абу-Дабида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Тез орада терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхати ҳам эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 4 терма жамоа иштирокидаги турнирда 13 ноябрь куни Кабо-Верде Эрон билан баҳс юритса, Ўзбекистон 14 ноябрда Миср билан тўқнаш келади.



