

"Наманган клуби 26 ёшли Фламарион билан музокара ўтказяпти. У 10 январь куни "лочинлар"нинг Антальядаги машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. Ўтган мавсумни "Динамо" (Батуми)да ўтказган ҳужумкор футболчи 19та гол билан Грузия чемпионати тўпурарига айланган эди", — дейилади "ФР| футбол АНАЛИЗИ" каналида.

Маълумот учун, у 2020-21 йилги мавсумни РПЛда "Ротор" жамоаси сафида ўтказган. Ҳозир "Пахтакор"ни бошқараётган Максим Шацких ўша пайтда рус клуби мураббийлар штабида фаолият юритар эди.



