

"Терма жамоада ҳар доим танлов катта. У кенгайтирилган рўйхатдан бўлган. Мураббийлар штаби олдида қийин танлов бор эди. Мавсум бошидаги ўйинларига қараб, иккиланишгандир. Сўнгги ўйинларда эса анча яхши ўйнаяпти. Энди навбатдаги йиғинга чақирилиши мумкиндир. Муҳими - футболчиларимиз соғ бўлиши. Терма жамоага чақирилиш насиб нарса. Ҳар бир даъвогар футболчи чақирув олишга муносиб. Сўнгги уч ўйинда анча ўзиб келиб олди. Дастлабки уч турдан сўнг унга саволларим кўп эди. Айниқса, тўпсиз жабҳада. Ҳозир эса спорт формасини тиклаб олди", деди Кападзе.



