

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Наманган клуби футболчининг трансферини сотиб олиш учун "Қўқон-1912" ҳисоб рақамига 80 минг АҚШ доллари ўтказиб берган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 январь куни "Қўқон-1912" Қувондиқ Рўзиев бу мавсумни ҳам Қўқон жамоасида ўтказиши ҳақида хабар берганди.
17 январда "Қўқон-1912"нинг телеграмдаги расмий канали шундай ёзганди:
"Футболчига яхши шароитларни таклиф қилган наманганликлар, жамоамиз учун ҳам манфаатли бўлган таклифни ўртага ташладилар. Якунда ҳар икки жамоа раҳбарлари ҳамда Қувондиқ Рўзиевнинг розилиги асосида футболчи “Навбаҳор” жамоасига трансфер қилинди".

Реклама



