UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  5 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  0 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  8 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4

Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда

Суперлига клублари таркибни шакллантириш жараёнини давом эттиришмоқда.

Кеча расман Сергей Лушчанни бош мураббий сифатида таништирган "Навбаҳор" трансфер ойнасида тезликни оширмоқда. "Championat.asia" олган маълумотга кўра, наманганликлар "Олимпик"нинг икки нафар ҳимоячисига жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Булар: Саидазамат Мирсаидов (ўнг қанот ҳимоячиси) ва Шаҳзод Тоиров (марказий ҳимоячи).

"Лочинлар" Мирсаидовни қишда ҳам таркибга қўшиб олмоқчи бўлган, ҳатто у жамоанинг Туркиядаги йиғинига ҳам борган эди. Аммо, кейинроқ "Олимпик"нинг барча ўйинчилари ортга қайтарилган ва ушбу трансфер амалга ошмай қолганди. Энди томонлар ўзаро келишувга эришишган ва катта эҳтимол Саидазамат 2-давра олдидан "Навбаҳор" таркибига бориб қўшилади.

Тоиров масаласи эса ҳали тўла ҳал қилинмаган, "Олимпик"дагилар асосий таркибнинг кўпгина вакиллари жамоани тарк этаётгани сабаб яна бир муҳим футболчини қўйиб юборишни хоҳлашмаяпти. Воқеалар ривожини сайтимизда кузатиб боринг.


Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Мирсаидов жорий мавсум Суперлигада 13та ўйин ўтказди ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 22 ёшли Тоиров эса Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 10та ўйинда майдонга тушди ҳамда битта гол урди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика