UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  4 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  18 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  21 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2

Эшитдик-да! Кападзе ОТЖга Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан 8 нафар ўйинчини чақирди Янгиликлар

Эшитдик-да! Кападзе ОТЖга Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан 8 нафар ўйинчини чақирди

1 июнь куни "Эшитдик-да" рукнимиз орқали Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 13-20 июнь кунлари Хитойда йиғин ўтказиши ҳамда Хитой U-23 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда йиғин ўтказади

Эртага Тимур Кападзе ана шу йиғинга чақирган футболчилар рўйхати эълон қилинади. "Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Кападзе Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан Хитой йиғинига 8 нафар ўйинчини таклиф қилган. Булар: Отабек Боймуродов (дарвозабон), Саидафзалхон Аҳроров, Маҳмуд Маҳамаджонов, Жаҳонгир Ўрозов, Жавоҳир Отамуродов (ҳаммаси ҳимоячи), Умарали Раҳмоналиев, Беҳруз Асқаров (иккиси ярим ҳимоячи) ҳамда Пўлатхўжа Холдорхонов (ҳужумчи).

Қизиғи, юқоридагилар орасидан "Насаф" аъзоси ҳисобланган марказий ҳимоячи Жавоҳир Отамуродов Аргентинадаги мундиалда иштирок этмади. Тошкентда ўтган U-20 Осиё кубогида эса фақатгина 3-турда Индонезияга қарши ўйнаган. Ўша биргина учрашувдаги ҳаракатларида Кападзе ниманидир пайқаган кўринади, мураббий уни ҳам чақириб йиғинда синаб кўрмоқчи.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тўлиқ таркиби эртага эълон қилиниши кутилмоқда. Якуний рўйхатда минимал ўзгаришлар бўлиб қолиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон МТЖнинг "CAFA Nation's Cup"да иштирок этадиган таркиби эълон қилинди. Ундан Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев ҳам ўрин олган. Тимур Кападзе уларни ҳам олимпия терма жамоаси йиғинига чақирмоқчи эди. Аммо, Сречко Катанец Ҳусанов ва Файзуллаевни миллий терма жамоага чақирди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика