Эшитдик-да! Фарруҳ Сайфиев "Нефтчи" билан келишиб олди
03 янв 2024 20:32
Янгиликлар
Эшитдик-да! Фарруҳ Сайфиев "Нефтчи" билан келишиб олди
Фарғоналиклар таркибига яна бир кучли футболчи келиб қўшилиш арафасида.
"Пахтакор" футболчиси Фарруҳ Сайфиев Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан келишиб олди. Бу ҳақда сайтимиз журналисти Нарзулла Сайдуллаев ўз телеграм каналида маълум қилди. Эътиборлиси шундаки, Фарруҳ Сайфиевни "Пахтакор" билан бир йиллик шартномаси мавжуд эди, аммо "шерлар" футболчини "Нефтчи"га қўйиб юборишга қарор қилишган.
Маълумот учун, Фарруҳ Сайфиев 1991 йил 17 январь куни таваллуд топган. Transfermarkt портали айни дамда футболчининг трансфер қийматини 450 минг еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар