Эшитдик-да! "Андижон"да маош ва мукофот пулларидан дарак йўқ. Жамоани мураббий овқатлантирмоқда
07 окт 2023 21:22
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Андижон"да маош ва мукофот пулларидан дарак йўқ. Жамоани мураббий овқатлантирмоқда
"Андижон" жамоаси эртага Суперлиганинг 21-турида ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.
Мазкур учрашувдан олдин мезбонларни ташкилий жиҳатдан жиддий муаммолар қийнамоқда. Хусусан, клуб футболчилар олдида 3 ойлик маош (июль, август, сентябрь) ва 8та мукофот пулидан қарздор бўлиб турибди. "Навбаҳор" билан учрашувдан сўнг вилоят ҳокими ваъда қилган 15 миллион сўм мукофот пули ҳам ҳали берилмаган.
Бундан ташқари футболчиларнинг таомланишида ҳам камчиликлар бисёр. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, бош мураббий Александр Хомяков таом таъминотига ўз ёнидан харажат қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар