Эртага Фарғонада "Ҳоким" кубоги" мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
8 фев 2019, 20:44
Хабарингиз бор, мана бир неча кунлардан бери Фарғонада футбол бўйича "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказилмоқда.

Эртага 9 февраль, шанба куни Фарғона давлат университети стадиони (собиқ Спартак стадиони)да мазкур мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади. Мусобақа бош соврини учун кечадиган ушбу учрашувда Фарғона вилоятининг икки номдор жамоалари - "Нефтчи" ва "Қўқон 1912" майдонга тушадилар. Учрашув якунлангандан сўнг мусобақа ташкилотчилари томонидан тақдирлаш маросими ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув соат 10:00да Фарғона давлат университети стадионида бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia